Хитойнинг Журонг Марс ровери янги расмларни юборди

Ровер Марсдан янги суратлар тўпламини юборди. Суратлар орасида ровер тушган селфи ҳам бор.

Май ойида Марсга қўндирилган робот симсиз камерани ерга қўйиб, орқага қайтиб ўзини суратга олган.

Суратлар ичида аҳамиятлиси бўлган учинчи расмда Марс сайёрасининг горизонти тасвирланган. Ушбу минтақа Утопия Планития деб номланади. У Марснинг шимолий ярим шаридаги улкан релъеф ҳисобланади.

Барча тасвирлар Хитой космик агентлиги томонидан тақдим этилган. Олимлар Журонгдан камида 90 Марс куни давомида фойдаланишга умид қилмоқдалар.

Ровер 2000 йиллардаги Америка космик агентлигининг (НАСА) Spirit ва Opportunity роверларига жуда ўхшаб кетади. Унинг оғирлиги тахминан 240 кгга тенг. Америкага тегишли ҳозирги роверлар сингари (Curiosity ва Perseverance) Журонгда ҳам тошларнинг кимёвий таркибини баҳолаш учун лазер қурилмаси ўрнатилган. Шунингдек, унда сув ости муз қатламини қидириб топиш учун радар ҳам бор.