Яҳудийлар нега бой миллат бўлди?

Туркиялик блоггер Эрдем Хазар Ўзтурк яҳудий миллатининг баъзи жиҳатлари ҳақида шу қисқа ёзувда мулоҳаза юритади.

Яҳудийнинг қўлида агар 10 доллари бўлса, 5 долларлик иш қилади, қолганини сақлаб қўяди.

Улар оталари, боболари, ҳаттоки энг катта боболарининг қилган ишини давом эттиришга ҳаракат қиладилар, шу тариқа оилада ҳамиша пул ва касб бор бўлади.

Улар қўлларида қанчалик катта миқдорда пул бор бўлса ҳам, бошқаларга билдирмайдилар ва жуда содда, оддий ҳаёт тарзини афзал кўрадилар.

Яҳудийлар оила ичидаги тарбия ва таълимга жуда катта эътибор беради. Болаларига ибронийча, идиш, ўзлари яшаган мамлакатнинг тилини ва халқаро тиллардан бирини албатта ўргатадилар. Қарабсизки, бир яҳудий бола камида 3-4 тилда бемалол гаплашади.

Ҳафта охирида болаларнинг ишлаб пул топишини қўллаб-қувватлайдилар, аммо ўз иш ерларида эмас, бошқа ерларда ишлашларини талаб қиладилар.

Яҳудийлар саёҳат қилишга, янгиликлардан бохабар бўлишга, классик ва янги асарларни ўрганишга катта эътибор беришади.

Уларда ажрашишлар деярли бўлмайди.

Ҳеч қачон қуруқ ваъдага ишонмайдилар, барча ишларини ҳуқуқий ҳужжатлар асосида юритадилар.

Бир-бирларини ҳамиша қўллаб-қувватлайдилар ва моддий ёрдам берадилар.