Яир Нетаньяхунинг ижтимоий тармоқлари ёпилди

Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяхунинг ўғли Яир Нетаньяху ижтимоий медиа қоидаларини бузгани учун ўз ҳисоблари бир муддатга ёпилди.

Беньямин Нетаньяхунинг рақиби бўлган коалицион Ямина партиясининг депутати Нир Орбах аҳолини ўз партиясини қўллаб-қувватлашга чақириб, Нетаньяхуни эгаллаб турган курсисидан туширишга ваъда берган эди.

Бунга жавоб тариқасида Яир Орбахнинг уй манзилини ижтимоий ҳисоболрида пайлашиб, таъқибчиларини унинг уйини рўпарасида норозилик намойиши ўтказишга чақирган эди.

Натижада Фейсбук ва Инстаграм унинг ҳисобларини 1 кунга, Твиттер эса 12 соатга ёпиб қўйди.