Яманда АҚШ дрони уриб туширилди

Ямандаги Хусийчилар (Ансоруллоҳ ҳаракати) мамлакатнинг шимоли-шарқидаги Мариб вилоятида АҚШ дрони уриб туширганликларини эълон қилди.

“Ер-ҳаво системали ракета ёрдамида Марибда душманларнинг жосус учоғи ScanEaglе ни уриб туширишга муваффақ бўлдик”, – деб баёнот берган Хусийчи қуролли кучлари вакили Яҳъё ал-Сариъа ўзининг твиттердаги ҳисобида.

Унинг айтишича, бу ҳарбий амалиёт камерага олинган ва кейинроқ ОАВ га тақдим этилади.

Февраль ойида АҚШ Хусийчилар ташкилотини хавфли террористик ташкилотлар рўйхатидан ўчирган эди.