Яна 2,7 миллиард доллар хайрия

Amazonнинг асосчиси Джефф Безоснинг собиқ рафиқаси Маккензи Скотт ўз мол-мулкини тарқатишга давом этмоқда. 30 миллиард долларлик бойликка эга бўлган 51 ёшли аёлнинг айтишича, у жамиятнинг баъзи аъзоларининг тобора бойиб бораётганидан ташвишда. Бу вазиятни ўнглаш учун Маккензи турли ташкилотларга яна 2,7 миллиард доллар хайрия қилди.