Яна бир туман Толибонга таслим бўлди

Хавфсизлик кучлари туман марказидагиларни оғир жанглардан эвакуация қилган

Афғонистоннинг асосан ўзбеклар яшайдиган шимолий Фарёб вилоятига қарашли Давлат Шоҳ туманининг маркази кеча оқшом Толибон жангариларининг қўлига ўтган. Бу ҳақда вилоят кенгаши вакили Абдулаҳад Элбек  бугун хабар қилган.

Элбек хавфсизлик кучларининг туман марказидагиларни эвакуация қилганини айтиб, улар ҳақида бошқа хабарларнинг ҳозирча йўқлигини ҳам қўшимча қилган. У яна ҳозирда босиб олинган ҳудудда телекоммуникация воситаларининг ҳам ишламаётганлигини, Толибон тарафидан ҳам ҳеч қандай баёнот ёки янгиликнинг келмаганлигини таъкидлаб ўтди.

Вилоят расмийлари ҳам туманнинг жангарилар қўлига ўтганлиги борасида ҳеч қандай изоҳ бермаганлар.

Ўтган куни вилоятнинг Қайсар тумани ҳам оғир жанглардан кейин жангарилар қўлига ўтган эди.