Юнонистонлик ёшларга коронавирусга қарши эмлаш эвазига пул ва бепул интернет берилмоқда

Греция ёш фуқароларига коронавирусга қарши вакциналарни биринчи дозасини олишга ундаш учун 150 евро ва мобил телефонлари учун бир ой давомида бепул интернет тўпламини таклиф қилмоқда.

“Вактсинанинг биринчи дозаси билан улар олдиндан тўланган 150 евролик картани олишади. Бу ёшлар учун миннатдорчилик совғаси”, деди вазирлар йиғилишида Бош вазир Кириакос Митсотакис.

Ҳукумат маълумотлари шуни кўрсатадики, 11 миллион кишилик аҳолининг учдан бир қисми тўлиқ дозада эмланган.

Ҳукумат 18-25 ёшдаги 940 мингга яқин юнонлар, агар улар йил охиригача вакцинанинг биринчи дозасини олса, моддий мукофот олиш ҳуқуқига эга бўлишини айтди.

Пандемия бошланганидан бери Грецияда жами 421 266 коронавирус ҳолати ва 12 682 ўлим қайд этилган.