1000 дан ошиқ афғон қочоқлари Тожикистонда

Афғонистоннинг Бадахшон вилоятидан Тожикистонга ўтган 1000 нафардан кўпроқ қочоқлар мамлакатнинг Тоғли Бадахшон автоном округига жойлаштирилди. Бу ҳақда минтақа ҳокимининг матбуот котиби Ғолиб Ниятбеков хабар қилади.

 Унинг айтишича, қочоқларнинг кўпчилиги аёллар, ёш болалар ва қариялардан иборат.

Қочоқларнинг аниқ сони хавфсизлик туфайли эълон қилинмади, аммо Тоғли Бадахшон расмийларининг айтишича, улар 10000 га яқин инсонни қабул қилишлари мумкин.

Халқаро ташкилотлар, шу жумладан БМТнинг Қочоқлар масаласи бўйича қўмитаси Тожикистонга бу оғир дамларда афғон халқига кўрсатган инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.