Агар АҚШ “урушга кирса” бўлса, бу киберҳужумлар натижасида бўлади

АҚШ Президенти Жо Байден сешанба куни, агар АҚШ “катта куч” билан “ҳақиқий уруш”га кирадиган бўлса, бу мамлакатга қилинган жиддий кибер ҳужумнинг натижаси бўлиши мумкин, деб огоҳлантирди ва Россия ва Хитой томонидан Вашингтонга қарата таҳдидлар кучайиб бораётганини таъкидлади.

Байден маъмурияти учун киберхавфсизлик кун тартибида биринчи ўринни эгаллади. Кибер ҳужумлар натижасида SolarWinds тармоқ бошқаруви компанияси, Colonial Pipeline компанияси, гўштни қайта ишлаш JBS компанияси ва Касея дастурий таъминот компанияси каби ташкилотлар зарар кўрди. Ушбу компаниялар хакерлик ҳужумига учраган. Баъзи ҳужумлар Қўшма Штатларнинг айрим қисмларида ёқилғи ва озиқ-овқат таъминотига салбий таъсир кўрсатди.

16 июнь куни Женевада Байден ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида бўлиб ўтган саммитда Байден муҳим инфратузилмалар рўйхати билан ўртоқлашди.

Ўшандан бери Байден маъмурияти миллий хавфсизлик гуруҳининг юқори лавозимли аъзолари Кремлнинг юқори мартабали аъзолари билан АҚШга қарши киберҳужумлар юзасидан доимий алоқада бўлиб келмоқдалар.