Америкалик жарроҳ Лос-Анжелесда ниқоб тақишни мажбурий қилишни ёқлади

Америкалик жарроҳ Вивек Мурти Лос-Анжелес аҳолисидан ниқоб кийишни талаб қилиш тўғрисидаги қарорни ҳимоя қилиб, мамлакатнинг бошқа минтақаларини ҳам худди шу чорани бажаришга чақирди.

“Вакцинани олган одамлар кам бўлган ёки юқумли касалликлар кўпайиб бораётган ҳудудларда Лос-Анжелесда ўрнатилган ниқоб тақишни мажбурий қилиб қўйиш қоидаси каби чораларни кўриш мантиқан тўғри”, деган Мерти ABC телеканалига берган интервюсида.

У қўшимча қилди: “Мени хавотирга соладиган нарса шундаки, бизнинг мамлакатимизда ҳали ҳам эмланмаган миллионлаб одамлар бор… Биз эмланмаган 12 ёшгача бўлган болаларимизни ҳимоя қилишимиз керак.”

Мурти ижтимоий тармоқларни вирус ҳақида нотўғри маълумотларга йўл қўяётгани учун танқид қилиб, “Ижтимоий медиа платформалари нотўғри маълумотлар тарқалиш тезлиги ва ҳажмини оширишда катта рол ўйнаганлигини тушуниши керак”, деб таъкидлади.

Лос-Анжелес нозирлар кенгаши аъзоси Хилда Солис ўз навбатида шундай деди: “Сўнгги бир неча кун ичида бизда 1900 га яқин юқтириш қайд этилди ва 460 дан ортиқ бемор ҳозирда интенсив терапияда. Бу жуда ташвишли ва биз сайланган мансабдор шахслар сифатида бир нарса қилишимиз керак”.

Ўз навбатида, АҚШ касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказининг директори “Ўтган ой касалхонага ётқизилганларнинг 97 фоизи вирусга қарши иммунитетга эга эмаслигини ва америкаликларнинг атиги 48 фоизигина вакцинани тўлиқ қабул қилганини таъкидлади.