Apple ўз планшетларини “катталаштириши” мумкин

Apple ҳозирда техника бозоридаги энг катта планшетлардан бирини ишлаб чиқаради. Эндиликда эса компания ундан ҳам каттароқ моделларни ишлаб чиқаришни бошлаши мумкин.

Бугунги кунда сотувда бўлган 12,9 дюйм ўлчамга эга iPad Pro бозордаги энг катта планшетлардан бири ҳисобланади. Bloomberg томонидан берилган хабарда айтилишича, Apple ҳозирда iPad учун турли дизайн вариантларини, жумладан, катта экранли вариантни ҳам кўриб чиқмоқда.

Apple ушбу гаджетни ишлаб чиқаришнинг дастлабки босқичларида турибди, шунинг учун бу йил гигант – iPadнинг ишлаб чиқарилишини кутиш мақсадга мувофиқ эмас. Бундан ташқари, кейинги янгиланган iPadлар шиша қопқоқли бўлиши кутилмоқда. Шунинг учун, модификацияланган экранлар билан жиҳозланган янги моделлар фақат уч-тўрт йил ичида ишлаб чиқарилиши мумкин.