Apple Silicon водийсидан ташқарида истеъдодлар учун кураш бошлади

Bloomberg мухбири Марк Гурманнинг таъкидлашича, бу йил кузда Apple ходимларини идораларга ишга қайтариш режалари асносида, корхона “Silicon водийсидан – марказдан қочиш ҳаракатларини кучайтирмоқда“.

Гурманнинг ёзишича, Сан Франциско туманида яшаш ҳаражатлари юқори бўлганлиги сабабли Apple “кўплаб истеъдодларни бой бермоқда”.

Бундан ташқари, Apple Silicon водийсига эътиборни жамлагани учун ишчи кучини диверсификация қилишда қийинчиликларга дуч келган. Шунингдек, у Amazon, Google ва Netflix сингари техногигантлар билан истеъдодлар учун турли кўринишда рақобатлашишга мажбур бўлаяпти.

Хабар қилинишича, ушбу сабабларга кўра Apple Silicon водийсида децентрализация (марказдан қочиш) сиёсатини амалга оширишни истамоқда. Apple компаниясининг Silicon водийсидаги раҳбари Жони Сружи ва Apple хизматлари бошлиғи Эдди Кью – икковлари ушбу йўналишда амалга ошириладиган чора-тадбирларга масъулдирлар. Apple компаниясининг чакана савдо ва кадрлар бўлими бошлиғи Дейдри О’Брайн ҳам ушбу ҳаракатларни қўллаб-қувватламоқда.

Компания бўйлаб марказдан қочиш сиёсати авж олаяпти ва Apple Лос Анжелес ва Сан Диегонинг қуёшли соҳилларидан Орегон ва Вашингтон, Колорадо, Айова, Массачусетс, Маями ва Нью Йорк штатларига “овга отланмоқда”.