АҚШ Ўзбекистонга 3 миллион доза «Moderna» компанияси вакцинасини етказиб беради

Вакциналар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг «COVAX» дастури орқали ажратилади ва 29 июль куни АҚШ нинг Алабама штатидан махсус рейс билан Ўзбекистонга етказилади, дея хабар берди Дунё ахборот агентлиги.

АҚШ Озиқ-овқат ва дори воситалари сифати назорати бошқармаси (FDA) 18 ёшдан катта шахсларда COVID-19 нинг олдини олиш учун Moderna вакцинасини маъқуллади, у бир ойлик оралиқда 2 дозада юборилади.

Бу вакцинани нормал совутгичда сақлаш мумкин, бу эса вакциналарнинг худудларга тақсимланишида қийинчилик туғдирмайди.

Ўтган ҳафта АҚШ давлат департаменти матбуот котиби ўринбосари Жалина Портер брифинг вақтида АҚШ 23та давлатга, жумладан, Тожикистонга коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш мақсадида 22 млн доза вакцина йўллаганини маълум қилган.