АҚШда балиқ ёмғири ёғди

Америкада табиатни қўриқловчи ташкилот ходимлари экологик системада мувозанатни сақлаш мақсадида ғаройиб бир усулдан фойдаланишди. Мамлакатнинг Юта штатида бу мақсадда ҳаводан кўлларга минглаб балиқлар ташланди.

Кўлларга автоулов воситасида боришнинг иложи бўлмагани учун табиат ҳимоячилари у ерга 35000 балиқ ташланди.

Ютадаги Ёввойи ҳайвонларни ҳимоя қилиш ташкилоти вакилларининг айтишича “ҳаво балиқларнинг ерга тушишини секинлаштиради ва улар япроқ каби тушадилар. Агар балиқлар йирик бўсайди, кўпчилиги нобуд бўларди”.

Ютада бу усулдан 1950-йиллардан бери фойдаланиб келишмоқда.