АҚШда эмланганларга ниқоб тақиш қайта мажбурий бўлди

Сешанба куни Қўшма Штатларнинг соғлиқни сақлаш идоралари вакциналанган америкаликлар юқтириш хавфи бўлган ёпиқ жойларда ниқоб тақишлари кераклигини эълон қилишди.

“Соғлиқни сақлаш идоралари КОВИД-19 юқиши эҳтимоли катта бўлган ҳудудларда тўлиқ эмланганларга ниқоб тақишни тавсия қилади”, дейди Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказининг директори Рошел Валенский.

Унинг сўзларига кўра, ушбу янги кўрсатмалар АҚШда жуда юқумли “дельта” мутациясининг тез тарқалиши муносабати билан зарур бўлган.

Соғлиқни сақлаш бўйича олдинги кўрсатмаларга кўра, тўлиқ эмланган америкаликлар кўп жойларда ниқоб тақишлари шарт эмас эди. Аммо баъзи штатларда, авиакомпанияларда ва бошқа жамоат транспортларида ниқоб тақиш ҳали ҳам мажбурий эди.