АҚШда полиция қуролли гуруҳнинг 11 аъзосини ҳибсга олди

Массачусетс штати полицияси шанба куни эрталаб Уейкфилд ҳудудида бир неча соат давом этган тўқнашувда ҳарбий кийим кийган ва қурол, милтиқ ва камералар олиб юрган 11 кишини ҳибсга олди.

Полиция Бостон атрофидаги воқеа содир бўлган ҳудуд аҳолисидан эрта тонгда ўз уйларида қолишларини сўради. Ҳодиса сабабли Халқаро магистрал йўлнинг ёпилган.

Полиция матбуот анжуманида бир зобит гуруҳдан шахсини тасдиқловчи гувоҳномалар ва қурол-яроғ рухсатномаларини сўрагани, аммо улар ҳужжат тақдим этмаган ва қуроллари билан яқин атрофдаги ўрмонлар томон қочиб кетганлигини айтди.

Полиция таъкидлашича, гуруҳ номи ва мафкураси ошкор қилинмаган.