Арманистон миналаштирилган ҳудудларнинг яна бир харитасини топширди

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлигининг берган баёнотига кўра, Арманистон бир пайтлар арман ишғоли остида бўлган Фузулий ва Зенгилан вилоятларидаги миналаштирилган ерларнинг харитасини Озарбайжонга топширди.

Вазирлик Озарбайжоннинг 92 минг та мина жойлаштирилган ерлар харитаси эвазига Арманистонга 15 нафар асирни қайтариб берганини эълон қилди.

Бу алмашувнинг Россия воситасида амалга оширилганлиги ҳам таъкидланди.

Бундан аввал Озарбайжон Ағдам вилояти ҳудудига жойлаштирилган 97 минг та мина харитаси эвазига 15 та арман фуқаросини ватанига қайтарган эди.