Байден 6 ой олдин Американи ларзага солган воқеани қоралади

Трамп тарафдорлари томонидан Капитолийга қилинган ҳужумдан олти ой ўтгач, Президент Жо Байден ҳужумни зўравонлик деб таърифлаб, “жасоратли” терговга чақирди.

“Ҳатто уруш пайтида ҳам исёнчилар ҳеч қачон бизнинг демократик тизимимизнинг таянчи бўлган Капитолийга бостириб кирмаганлар. Аммо олти ой олдин исёнчилар у ерга ҳужум қилишди”, – дея баёнот берди АҚШ президенти.

Байден ўз баёнотида демократияни ҳимоя қилиш ва сақлаш бўйича ишларни давом эттиришга чақирди ва у яхши ниятли ва жасоратли одамлар сифатида ушбу зўравонлик ҳужумига олиб келган нафрат, ёлғон ва экстремизмга қарши туришга чақирди. “Нима бўлганини аниқлаб олишимиз керак, шунда биз уни унутмаймиз”, деди президент.

АҚШ Президенти “Одоб-ахлоқ, қадр-қиммат ва қонун устуворлигини тиклаш учун жамоат манфаатлари йўлида биз, демократлар, республикачилар ва мустақиллар билан биргаликда ишлашимиз керак”, деб ҳисоблади.