Байден: Америка демократиясининг устунлари таҳдид остида

АҚШ президенти Жо Байден Америка демократиясининг асослари таҳдид остида эканлиги тўғрисида огоҳлантирди ва овоз бериш ҳуқуқига қарши давом этаётган ҳужум Америка фуқаролик урушидан бери Америка демократияси учун энг жиддий муаммо деб атади.

Байден Филаделфиядаги нутқида, аввалги президент Доналд Трамп ва 2020 йилги президентлик сайловлари натижаларини қабул қилишдан бош тортган республикачиларни назарда тутиб, уларни мамлакат пойдеворини бузадиган инкор этиш моделини қўзғашда айблади.

“Америкада, агар сиз ютқазган бўлсангиз, натижаларни қабул қиласиз, Конституцияга амал қиласиз ва яна уриниб кўрасиз”, – деди Байден.”

У республикачиларни ҳақиқатдан ва масъулиятдан қочишда айблади ва “АҚШда овоз бериш ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бизнинг давримизнинг энг муҳим синови”, деб таъкидлади.