Байден: Гаити президентининг ўлдирилиши жирканч иш ва биз бу мамлакатга ёрдам беришга тайёрмиз

АҚШ президенти Жо Байден Гаити халқига чоршанба куни тонгда президент Жовенел Моис номаълум шахслар томонидан ўлдирилиши муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Байден Оқ Уй томонидан эълон қилинган баёнотда АҚШ Президент Моиснинг ва унинг рафиқаси Мартин Моиснинг ўлимидан қайғуда эканини таъкидлади.

Байденнинг таъкидлашича, Вашингтон бу қабиҳ ҳаракатни қоралайди.

АҚШ Президенти Гаитида сўнгги пайтларда юз берган кескин ўзгаришларни инобатга олган ҳолда унга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди ва Вашингтон ушбу мамлакатда хавфсизликни таъминлаш бўйича ишларини давом эттиришини билдирди.

Бош вазир вазифасини бажарувчи Клод Жозеф мамлакатни 2017 йилдан бери бошқариб келаётган Президент Моис ўз уйида испан ва инглиз тилларида гаплашган номаълум қуролли шахслар томонидан ўлдирилганини маълум қилди.