Бирлашган Миллатлар Ташкилотидан амалиёт дастури

Халқаро талабалар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2022 йилда Женевада бўлиб ўтадиган амалиёт дастурига ариза беришга таклиф қилинади. Амалиёт инсон ресурслари бўйича бўлиб ўтади. Танланган номзодлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Женевадаги идорасида амалиёт ўтайдилар. Дастурга қатнашиш учун дунёнинг исталган бурчагидан номзодлар мурожаат этишлари мумкин.

Амалиёт уч ойлик дастлабки муддат, олти ойлик умумий муддат давомида, раҳбар назорати остида бўлиб ўтади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий Комиссари идораси инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро механизмларни мустаҳкамлаш, тенгликни кучайтириш ва камситишга қарши курашиш, жазосизликка қарши курашиш ва жавобгарлик ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш, ривожланиш ва иқтисодий соҳада инсон ҳуқуқларини мувофиқлаштириш, демократик тамойиллар амал қилувчи маконни кенгайтириш, зиддият, зўравонлик ва ишончсизлик ҳолатларида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун масъул бўлган орган ҳисобланади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти амалиёт дастури тафсилотлари:

Ташкилот номи: Бирлашган Миллатлар Ташкилоти;

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Амалиёт ўталадиган мамлакат: Швейцария;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2022 йил 8 март.