Блинкен: Афғонистондаги Ал-Қоида АҚШ ёки бошқа бирон бир давлат учун таҳдид солмайди

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Афғонистонда мавжуд бўлган “Ал-Қоида” жангарилари ҳозирда АҚШ ёки бошқа бирон бир давлат учун жиддий таҳдид эмас деб ҳисоблади.

Блинкен, “CNN” каналига берган интервюсида: “Биз нима учун биринчи навбатда Афғонистонга борганимизни эслашимиз керак. Бу бизга 2001 йил 11 сентябрда ҳужум қилинганлиги сабабли содир бўлди ва биз бизга ҳужум қилганларга қарши курашиш учун ва уларни жазолаш учун у ерга бордик. Бу ҳеч қачон такрорланмаслиги учун ва биз ўзимиз хоҳлаган нарсага катта даражада эришдик”, деди.

Унинг таъкидлашича, бу урушга АҚШ 20 йил ва триллионлаб доллар сарфлаган, 4,5 минг америкалик ҳаётдан кўз юмган.

30 апрелда АҚШ президент Жо Байденнинг режасига биноан Америка кучларини Афғонистон ҳудудидан олиб чиқиш жараёни бошланганлигини эълон қилди.