БМТ кучлари ва Россия ёлланма аскарлари ўртасида кескинлик ортиб бормоқда

Марказий Африка Республикасида ҳарбий амалдорни қўлга олишга уринишдан бир неча кун ўтгач, Россиянинг «Вагнер» ёлланма аскарлар хизмати ва БМТ тинчликпарвар кучлари ўртасидаги зиддият ҳамон давом этмоқда.

Брия шаҳри марказида ёшларга қурол-яроғ ва ўқ-дорилар сотишда гумон қилинган мамлакат миллий армиясининг капитани таъқиб қилиниб, «Вагнер» компаниясининг ёлланма хизматчилари томонидан деярли қўлган олинган эди. Капитан ҳозирда озодликда яшириниб юрибди.

Зиддият кўплаб одамларни Бриядан пойтахт Бангига қочишга мажбур қилди.

Ҳудудни тарк этган одамларнинг сўзларига кўра, рус ёлланма аскарлари яқин кунларда шаҳарнинг турли туманларида катта ҳарбий операция ўтказишни режалаштирган.

Оғир қуролланган Вагнер ёлланма аскарлари шаҳар марказида жойлашган Мандет туманига кирганларидан сўнг, Бриядан қочиб чиқаётганларнинг бир нечтаси Марказий Африка Республикасида жойлашган БМТнинг кўп ўлчовли бирлашган барқарорлаштириш миссиясига вазият тўғрисида хабар беришди.

Маълумотларга кўра, БМТ тинчликпарвар кучлари Вагнер ҳарбийлари ортидан кузатиб, Мандет округининг стратегик позицияларини эгаллаган ва ёлланма аскарларни ўз базаларига қайтишга мажбур қилган.

Маълумотларга кўра, Россиянинг хусусий ҳарбий компанияси ҳисобланадиган Вагнер ҳукумат таклифига биноан Марказий Африка Республикасида фаолият олиб бормоқда.