БМТ: Озиқ-овқат маҳсулотлари нархи биринчи марта пасаймоқда

Жаҳонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 12 ой ичида илк бора июнь ойида пасайишни қайд этди. Бу ҳақида пайшанба куни БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти хабар бермоқда.

12 ойлик кетма-кет ўсишдан сўнг, ташкилот белгилаб борувчи озиқ-овқат нархлари индекси май ойидан бошлаб июнь ойига қадар 2,5 фоизга пасайган.

Маълумотларда таъкидланишича, июнь ойида нархларнинг тушишига гувоҳ бўлган бўлсакда, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 33,9 фоизга юқоридир.

Бу пасайиш индекси ўсимлик мойлари, дуккаклилар ва сут маҳсулотларидаги нархларнинг камайишидан ҳисоблаб аниқланган.

Ўсимлик ёғи нархлари индекси энг катта пасайиш 9,8% ни қайд этди.

Сут маҳсулотлари халқаро миқёсда 1 фоизга арзонлаган.

Июнь ойида шакар нархлари ўтган ойга нисбатан 0,9% га ўсди ва бу кетма-кет учинчи ой давомида ўсиш ҳисобланади.