Бонд Университети етакчилик грант дастури

Австралияда жойлашган Бонд университетининг 2022 ўқув йилида халқаро етакчилик грант дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча халқаро талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Грант берилишидан мақсад бакалавриат ва магистратура даражаларида таълим олишни истаган халқаро талабаларни қўллаб-қувватлашдир.

Грант деярли барча академик йўналишлар ва мутахассисликлар учун тақдим этилади. Ажратилган грант миқдори 10 000 долларни ташкил этади.

Австралияда жойлашган Бонд Университети 1987 йилда ташкил топган. Университет Times Higher Education рейтинги томонидан мамлакатдаги университетлар орасида 20 ўринга муносиб кўрилган.

Бонд Университети етакчилик грант дастури тафсилотлари:

Университет: Бонд университети;

Илмий даража: бакалавриат, магистратура;

Грант миқдори: 10 000 доллар (AUD);

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: Австралия;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2021 йил 15 октябр.