Британияда коронавирус шиддат билан ёйилмоқда

Британияда охирги 24 соат ичида 24885 кишининг вирусга чалиниши натижасида мамлакат миқёсида умумий ҳисоб 4 миллион 879 минг 616 га етди.

Мамлакатда ҳар куни тахминан 20000 кишига коронавирус юқмоқда ва ўлим ҳолатлари кузатилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг берган маълумотига кўра, жами 45 миллион 136 минг 880 киши вирусга қарши вакцинанинг илк дозини, 33 миллион 402 минг 28 киши эса ҳар икки дозини олиб тўлиқ эмланишди.