Чегарадаги кутубхона баҳона АҚШга кирмоқчи бўлишди

АҚШ ва Канада чегарасида, Вермонт ва Квебек штатлари орасида дунёнинг энг митти кутубхонаси жойлашгандир.

Бу кутубхона икки мамлакат аҳолисининг чегарада учраша олишлари учун махсус қурилган. Коронавирус пандемиясидан аввал эшиги Вермонтда жойлашган кутубхонага Канадаликлар чегарадан паспортга белги қўйдирмасдан ўтишлари мумкин эди. Пандемия бошлангач эса, кутубхона ёпилди.

Ўтган ҳафтада 7 кишилик бир гуруҳ АҚШга ўтиш учун кутубхонадан фойдаланмоқчи бўлдилар. Улар автомашинага ўтириб, икки давлатни ажратиб турган чимдан юриб ўтдилар, кейин эса катта йўлга чиқиб олдилар.

Аммо чегарачилар камералар ёрдамида уларни бир соатда аниқладилар. Тартиббузарларнинг ҳаммаси бир оилага мансуб бўлиб, Канада, Франция ва Руминия фуқаролари бўлиб чиқишди. Улар депортация қилинди ва 10 йил давомида Америкага келишлари таъқиқланди.