Deepfake нима?

Deepfake бу сунъий интеллект тушунчасига бевосита боғлиқ бўлиб, унинг маъноси “чуқур ўрганиш – deep learning” ва “сохта – fake” атамаларини бирлаштириш орқали яратилган бирикмадир.

Deepfake – бу бир нечта манбалардан маълумотларни йиғиш натижасида ҳосил қилинган сохта видео ёки расм намунаси ҳисобланади. Номидан кўриниб турибдики, ҳайратланарли даражадаги реалликка максимал яқинлаштирилган сохта видео ва расмлар турли кадрларни таҳлил қиладиган замонавий сунъий интеллект дастурлари томонидан яратилади.

Deepfake алгоритмининг энг кўзга кўринган намуналари таниқли жамоат арбоблари ёки машҳур кишиларнинг сохта видеоларидан иборат бўлиб, улар ёлғон хабарларни етказиш учун бошқа бировларнинг суратлари билан бирлаштирилган.

Deepfake маҳсулотлари компьютер дастури ёрдамида юз ҳаракати ва бирор-бир мавзуга оид хатти-ҳаракатларнинг катта танловини таҳлил қилиб, сунъий интеллект уларни янги кадрлар устида такрорлашга уриниш орқали яратилади.

Бу каби технологиялар яқин келажакда сохта видеолар ва ёлғон ахборотларни ҳақиқий эканлигига ишонтириш учун ишлатилиши мумкин.

Қуйида Deepfake алгоритми қандай ишлаши кўрсатилган бир нечта видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.