Дубайда катта портлаш содир бўлди

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида жойлашган Жабал Али портида катта портлаш ва ёнғин содир бўлди.

Портлаш сабаблари ҳозирча номаълум.

Дубай Давлат Медиа Офисининг берган баёнотига кўра, портдаги бир кемада сақланган контейнерларнинг портлаши туфайли бу фалокат рўй берган.

Портлаш оқибатида бошланган ёнғиннинг назоратга олинганлиги, ўлганлар ва яраланганларнинг йўқлиги ҳам қўшимча қилинди. Воқеа бўйича тергов ишлари бошланди.