Электростанцияга ҳужум оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

Ироқ ҳукуматининг Хавфсиз Медиаси берган маълумотларга кўра, мамлакатнинг турли ерларида жойлашган электростанцияларга қилинган ҳужумлар оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, 11 киши эса яраланди.

Ҳужумларнинг кимлар томонидан уюштирилганлиги ва тафсилотлар ҳалигача айтилмади.

 Ироқда кундан-кунга юксалаётган жазирама иссиқлик билан бирга узоқ вақтдан бери электр ўчиш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда. Баъзи ҳудудларда инсонлар бу муаммони маҳалалардаги генераторлар воситасида ҳал қилишга уринсалар ҳам, улардан ҳамиша ҳам фойдаланиш имкони бўлмаяпти.