Эмланишга бормаганларни жаримага тортиш таклиф қилинди

Олмонияда вакцина олиш учун аввалдан белгиланган тартибда касалхонага бормаётганлар сони ошмоқда. Коронавирус билан боғлиқ чекловларнинг юмшаши натижасида вакцинанинг иккинчи дозини олишни истамаётганлар тобора кўпайиб бормоқда. Бунинг олдини олиш чун ҳукумат жарима солиш таклифи билан чиқди. Олмония Қизил хоч жамияти раиси Марио Сзая эмланишга бормаган инсонларга 30 евродан жарима белгиланишини истамоқда.