Эронда зилзила содир бўлди

Эрон жанубидаги Форс вилоятида 5,7 баллик зилзила содир бўлди.

Теҳрон университети сейсмология марказининг берган маълумотларига кўра, вилоятнинг Қозирун туманидаги Ҳешт қишлоғида рўй берган бу зилзила маҳаллий соат билан 19:04 да содир бўлган.

Зилзиланинг 11 км чуқурликда ҳосил бўлганлиги айтилмоқда.

Табиий офат туфайли қурбонлар ёки моддий зарарнинг бўлгани борасида ҳозирча маълумот йўқ.