Эроннинг қизил дарахтзорлари

Илмий номи Еaxus baccata бўлган бу ажойиб дарахт ғарбий, марказий ва жанубий Европада, Африканинг шимоли-ғарбида, Осиёнинг жануби-ғарбий қисмида ва Эроннинг шимолий қисмида ӯсади. Ушбу дарахтнинг пўстлоғи қизил рангга эга, шунинг учун ҳам унга қизил дарахт дея ном берилган. Қизил дарахтнинг ёғочи шунчалик мустаҳкамки, у ҳеч қачон термитлар ҳужумига учрамаган. Қизил дарахтининг игна барглари ҳам ҳашаротларнинг ҳужумларига қарши жуда чидамли.

Қизил дарахтда токсин деб номланган заҳарли модда мавжуд бўлиб, ундан ибтидоий одамлар махсус заҳар тайёрлашган. Бугунги кунда бу моддадан саратоннинг айрим турларини даволаш учун дори-дармон тайёрлаш учун фойдаланилади. Қизил дарахт одатда 400 дан 600 йилгача умр кўриши мумкин.