Гаити президентининг ўлдирилишидан сўнг ҳибсга олинган америкалик ҳокимиятга эришишмоқчи бўлган

“Вашингтон Пост” газетаси ҳужжатлар ва гувоҳликларга асосланиб, Гаитида ҳибсга олинган америкалик Кристиан Эммануел Санонни президент Жовенел Моисга қарши суиқасдда етакчилик қилганини аниқлади.

Газета, олинган ҳужжатлар ва маълумотларга асосланиб, Гаитида ҳибсга олинган америкалик Кристиан Эммануел Санон маҳаллий хавфсизлик хизматлари томонидан суиқасднинг тахминий координатори сифатида қаралаётганини таъкидлади. У ушбу мамлакатда ҳокимиятни қўлга киритиш учун режалар ва “шахсий гвардияси”ни тузган, чунки у ушбу режани амалга ошираётганда ўз хавфсизлигини таъминлаши керак эди.

Газетага кўра, асли гаитилик бўлган АҚШ фуқароси Флорида штатида бўлганида операцияда қатнашган. У ерда у фаол равишда Гаитини тиклаш учун катта режани ишлаб чиққан. У 83 миллиард долларлик сармоялар билан мамлакатни қашшоқликдан чиқариши ва замонавий инфратузилмани қуришни режа қилган.

Режани ишлаб чиқишда Флорида штатида яшовчи 70 ёшли нафақахўр профессор Парнелл Дувергер қатнашган.

Маълум бўлишича, бир вақтнинг ўзида ўзини шифокор ва руҳоний деб даъво қилган Санон иккита маҳаллий ишбилармон, инвестор Уолтер Вентмилиа ва хавфсизлик хизматлари ширкати раҳбари Антонио Интриаго билан музокаралар ўтказиб, режани молиялаштириш масаласини ҳал қилган.

Келишувга кўра, режа ташаббускори ҳокимиятга келганидан кейин унга пул ажратган компанияларни мамлакат бюджетидан мукофотлашга ваъда берган.

Гаити президенти Жовенел Моис 7 июль куни ўз қароргоҳига уюштирилган ҳужум натижасида ўлдирилган, рафиқаси эса, яраланган эди.