Ғалати қонунлар

Қуйида баён этилган қонунларнинг аксарияти ақл бовар қилмайдиган даражада ғалати. Келинг, дунёдаги ушбу ғалати қонунларнинг бир нечтасини кўриб чиқамиз:

1. Кактусни кесманг.

Аризонада кактус кесиш ноқонуний ҳисобланади. Жиноятчилар 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

2. Таиландда кўйлаксиз машина ҳайдаш тақиқланган.

Бундай ҳаракат учун каттагина жаримага тортилишингиз мумкин.

3. Кабутарларни ўз ҳолига қўйинг.

Австралияда кабутарлар қонун билан ҳимояланган. Хонаки кабутарларни тутиш, жароҳатлаш ёки ўлдириш ноқонуний ҳисобланади. Айбдор деб топилганлар 250 АҚШ доллари миқдорида жарима тўлашади.

4. Соат 22:00 дан кейин ҳожатхонага кирманг.

Соат 22:00 дан кейин ҳожатхоналарнинг сувларини оқизмаслик Швейцариянинг қатъий қоидасидир. Ҳамма соат ўнга қадар “ўз ишларини” бажариб олишлари керак.

5. Италияда юбка кийиш тақиқланган.

Бу қонун барча учун эмас, албатта. Жамоат жойларида юбка кийган эркаклар жиддий муаммога дуч келиб, ҳибсга олинишлари мумкин.

6. Полициячилар ҳам тишлашлари мумкин.

Огайо штати полиция бошқармасида итни тинчлантириш учун тишлашга рухсат берилган.

7. Ҳақоратли имо-ишоралар қилиш.

Кения ва БАА тажовузкор имо-ишоралар қилиш ва сўкиниш қатъий тақиқланган.

8. 50 кг картошка.

Ғарбий Австралияда бир вақтнинг ўзида эгалик қилиш мумкин бўлган максимал картошка миқдори 50 кило ҳисобланади. Ундан ортиғи ноқонунийдир.

9. Юнонистонда ич кийимни ечманг.

Бу ерда жамоат жойларида ич кийимни ечиш ҳурматсизлик ва провокация деб ҳисобланади. Ҳуқуқбузарлар ҳибсга олиниши мумкин.

10. Дресс-код.

Суданда аёллар учун қатъий кийиниш қоидалари мавжуд бўлиб, улар қонуний равишда кўйлак кийишлари ва ҳар доим сочларини ёпиқ тутишлари шарт.

11. Қорин рақси мумкин эмас.

Мисрда эркаклар учун қорин рақслари тақиқланган.

12. Вашингтон Ситида уловни ноқонуний бошқариш тақиқланган.

Ушбу ғалати қонунда таъкидланишича, Вашингтон шаҳри чегараларидан ўтиб кетаётган жиноий нияти бўлган ҳайдовчилар шаҳарга киришдан олдин полиция бошлиғини огоҳлантиришлари керак.

13. Фоҳишалик ва солиқ.

Голландияда фоҳишабозлик қонунийлаштирилган ва улардан даромад солиғи ундирилади.

14. Поездларда ўпишиш мумкин эмас.

Франциядаги поездларда ўпишиш тақиқланади, аммо темир йўл станцияларида поезд келишидан олдин ушбу ҳаракатни амалга оширишга рухсат берилган.

15. Икки фарзанд ёки жарима тўланг.

Нафақат Хитойда (Хитойда яқинда уч нафар фарзандли бўлишга рухсат берилди), балки Ҳиндистоннинг Керала штатида ҳам аҳоли сонининг ўсишини назорат қилиш учун махсус қонун қабул қилинган. Учинчи марта фарзанд кўрсангиз 10000 рупия жарима тўлайсиз.

16. Ел чиқариш қонуни.

Қонун Калифорниядаги сут ишлаб чиқарувчи фермерларга тегишли. Ушбу ғалати қонунда фермер хўжаликлари 2030 йилга келиб метан газларини 40 фоизгача камайтиришлари шартлиги айтилган.

17. Пул масаласи.

Туркияда миллий валютани йўқ қилиш ҳуқуқбузарлик ҳисобланади. Бу давлат байроғини ҳақорат қилишни англатади ва олти ойдан уч йилгача қамоқ жазосига олиб келиши мумкин. Таиландда ҳам ҳар қандай валютани оёқ ости қилиш ҳурматсизлик саналади.

18. Чўчқага ном бериш.

Францияда чўчқаларга давлат бошлиқлари номлари берилмаслиги керак.

19. Жиноятчилар учун хона.

Суданда қамоқ жазосига ҳукм қилинган жиноятчиларга фақат турар жой берилади.

20. Безовта қилманг.

Австралияда тўй ва дафн маросимлари эгалари ҳеч қачон безовта қилинмаслиги керак. Бундай қилиш нафақат барча ижтимоий тадбирлардан четлатилишни, балки 10000 доллар жарима, ҳатто икки йиллик қамоқ жазосини англатади.

Қонунлар қанчалик ғалати бўлмасин, уларнинг ҳар бири ўз мамлакатига хосдир. Айнан шу ўзига хослик билан мамлакатлар бошқалардан ажралиб туради. Биз ҳамма қонунларни қабул қилишимиз шарт эмас, лекин дунёда қандай қонунлар борлигини билиб қўйиш зарар қилмайди.