Германия сиёсий доиралари мусулмонларга қарши ҳужумларни эътиборсиз қолдиргани учун танқид қилинди

Германия мусулмонлари олий кенгашининг раҳбари Айман Мазек Германияда сиёсий доиралар ва жамоатчилик фикри томонидан мусулмонларга қарши ирқчилик ҳужумларини эътиборсиз қолдиришда давом этаётганини танқид қилди.

У “Анадолу” агентлигига берган интервюсида шундай деди: “Германиядаги оммавий ахборот воситалари ҳанузгача Европадаги мусулмонларга қарши экстремистик ҳужумларни эътиборсиз қолдирмоқда ва бу ҳақда жамоатчилик фикрига ҳеч қандай янгилик нашр этмайди”.

У қўшимча қилди: “Мутахассислар орасида ва экстремизмга қарши доиралар ичида мусулмонларга қарши ирқчилик масаласида катта огоҳлик ва сезгирлик мавжуд, аммо бу хабардорлик Германиядаги жамоатчилик фикрида акс этмайди”.

Мазек немис сиёсатчиларини яқинда Канадада қасддан қилинган ҳужум натижасида мусулмон оиланинг 4 аъзоси ўлдирилишини қораламасликлари учун танқид қилди.

Расмий маълумотларга кўра, 2017 йилда Германияда мусулмонларга ва исломий иншоотларга қарши 1075 та ҳужум қайд этилган, аммо кузатувчилар бу хуружлар даражаси расмий равишда қайд этилганидан анча юқори, деб ҳисоблайди.