Германияда тошқинлар оқибатида вафот этганлар сони ортиб бормоқда

Германияда охирги 200 йилда юз берган энг даҳшатли сув тошқини қурбонлари сони 100 нафардан ортиб кетди.

Рейнланд-Пфальц штатида жойлашган Арвайлер вилоятида 1300 нафарга яқин одам бедарак йўқолганлиги ҳақида хабарлар берилмоқда.

Қутқарув ишларида кўмаклашиш учун армия мураккаб вазиятли ҳудудларга 850 нафар аскарни юборди.

Кўплаб уйлар қулаб тушди, бошқалари тошқин туфайли қулаб тушиш хавфи остида қолмоқда, кўчалар эса сув остида қолган.

Тошқинлардан остида қолган ҳудудлардаги зарарнинг миқдори ва умумий ҳолати ноаниқ бўлиб қолмоқда. Қутқарувчилар 48 соат ичида ҳар бир квадрат метрга 148 литр “сув қуйган” кучли ёмғирлар яқин тарихда кузатилмаганини қайд этишди.

Мамлакатнинг ғарбий ва жануби-ғарбий минтақаларидаги қишлоқлар ва кичик шаҳарчалардаги йўллар тошқин сувлари ва кўчкилар туфайли ўтиб бўлмайдиган ҳолатга келиб қолган.