Гризли ҳужуми оқибатида бир киши ҳалок бўлди

АҚШнинг ғарбий Монтана шаҳрида гризли айиғининг ҳужуми оқибатида бир киши ҳалок бўлди.

Воқеа сешанба куни эрталабки соат 4-5 орасида аҳолиси 100 кишидан кам бўлган Овандо округида содир бўлди. Бу ҳақда Монтана балиқлар, ёввойи табиат ва паркларни қўриқлаш ташкилотининг матбуот котиби Грег Лемон хабар қилди.

Полиция бошлиғи Гевин Розеллеснинг айтишича, айиқ туристлар учун мўлжалланган лагерга кириб қолган.

Расмийларнинг хабар беришича, айиқни тутиш учун мутахассислардан иборат команда тузилган. Илк баёнотда Гризлининг қурбонини ҳужум пайтида велосипед ҳайдаб кетаётгани айтилганди. Аммо Розеллеснинг айтишича, воқеа бундай бўлмаган.

Ҳалок бўлган инсоннинг шахси дарҳол аниқланмаган.

“Бизнинг илк вазифамиз – инсонларнинг хавфсизлигини таъминлаш. Иккинчиси эса – айиқни топиш”, – деди Лемон.

Унинг айтишича, қурбон бўлган шахс туристлар лагерига келганлардан бири бўлган.

Овандодаги тамаддихона эгаси Тиффани Завареллининг айтишича, унинг оиласи уч авлоддан бери бу ерда яшаб келмоқда, аммо Гризлининг бундай ваҳшийлигини илк бора эшитишди. Бу ердаги инсонлар улар билан яшашнинг хавфли эканлигига аллақачон кўникиб кетишган.

Гризли айиқлари АҚШда 1975 йилдан бери давлат ҳимояси остига олингандир.