Грузияда гомосексуалларга қарши намойишда 50 дан ортиқ журналист яраланган

Грузия Ички ишлар вазирлиги Грузия пойтахти Тбилисида гейларга қарши намойишлар пайтида 50 дан ортиқ журналист жароҳат олганини маълум қилди.

Ички ишлар вазирлиги баёнотида 55 кишига, шу жумладан, турли оммавий ахборот воситаларининг 53 вакилига қарши зўравонлик ҳужумлари кузатилганлиги ва полиция 8 кишини ҳибсга олинганлиги айтилган.

Хабар қилинишича, ЛГБТ ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи гуруҳлар душанба куни Тбилисида митинг ўтказишни режалаштирган.

Гейларга қарши бўлганлар намойишларда кўчага чиқиб, пойтахт марказидаги Руставели кўчасини тўсиб қўйишди.

Кейинчалик гей-марш ташкилотчилари режалаштирилган тадбирларнинг бекор қилинганлигини эълон қилишди.