Ҳиндистонда коронавирус қурбонлари сони 400 мингдан ошди

Вирус қурбонлари сони 400 мингдан ошиб кетган Ҳиндистон айни кўрсаткичга эга АҚШ ва Бразилиядан кейинги учинчи давлат бўлди.

Мутахассисларнинг фикрича, бу рақамлар амалда юқорироқ бўлиши мумкин, чунки Ҳиндистонда кўплаб ўлимлар расмий рўйхатга олинмайди.

Жами мамлакатда 30 миллион инсон касалликка чалинган бўлиб, ўрнак сифатида Америкада бу кўрсаткич 33,6 миллионга тенгдир.

Коронавирусга қарши эмлаш Ҳиндистонда январь ойида бошланган бўлиб, ҳозиргача мамлакат аҳолисининг атиги 5% тўлиқ эмлангандир.