Ит 5 яшар қизчани ғажиб ташлади

Қозоғистоннинг Трекино қишлоғида фожиа содир бўлди.

Россиядан ўз қариндошларини кўриш учун келган 5 яшар қизалоқ бобоси билан далага боради. Оқшом пайтида катталар ишга чалғиган пайтда қизча бобосининг боғлиқ турган итининг нига югуриб боради. Натижада ит қизчани ғажиб ташлайди.

Қизалоқнинг уйқу артериясига  ва бошининг энса қисмига етказилган жароҳат туфайли у воқеа жойида ҳалок бўлади.