Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти: Вакциналар ҳалол ва Ислом қонунларига мос келади

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Корона вирусига қарши вакциналар ҳалол эканлиги ва унда ҳайвонларнинг бирон бир таркибий қисми йўқлигини айтди.

Ташкилот ўзининг “Фейсбук”даги расмий саҳифасида Корона вирусига қарши вакциналар ҳалол эканлигини ва ислом қонунларига мос келишини маълум қилди.