Жандармлар айиқ боласини қутқарди

Туркиянинг Болу вилоятида жандармлар тиканли симларга ўралиб қолиб, тузоққа тушиб қолган айиқ боласини қутқариб олишди.

Рюзгарлар қишлоғида смена хизматида бўлган Вилоят жандармерия қўмондонлиги табиат ва ҳайвонларни ҳимоя қилиш бригадалари йўл бўйида айиқчанинг тиканларга ўралиб қолиб, қутула олмаётганини кўриб қолишади. Ветеринар ишлари мудирлигига хабаб берилди ва айиқ боласи ухлатувчи дори берилиб, симлардан ажратиб олинди. Тиббий ёрдам кўрсатилгач, жонивор ўрмонга олиб борилиб қўйиб юборилди.