Жанубий Кореяда “қуёшли” велосипед йўли қурилди

Жанубий Кореядаги Тежон ва Сежон шаҳарлари ўртасида жойлашган “велосипед йўли” 32 км узунликка эга қуёш панеллари ўрнатилган йўл бўлиб, у нафақат велосипедчиларни қуёшдан ҳимоя қилади, балки қўшимча равишда тоза энергия ҳам ишлаб чиқаради.

Fast Company корхонасининг маълумотларига кўра, ушбу инновацион йўлак автомобиль йўлини ва электромобилларни қувватловчи станцияларни ёритиш учун етарли электр энергиясини ишлаб чиқаради.

Қуёш панеллари ўрнатилган трекнинг ҳар икки томони тўсиқлар билан ҳимоялангани учун велосипед ҳайдовчилари ўзларини бехатар ҳис қиладилар.

Ушбу йўлнинг қурилиши бўйича жамоатчилик фикри иккига бўлинди: баъзилари шунга ўхшаш велосипед йўлларининг қурилишини ижобий баҳолаган бўлсалар, бошқалари велотрек катта йўл чеккасида жойлашиши керак деб ҳисобламоқда.