Камчаткада йўловчи учоғи қулади

Ан-26 йўловчи учоғи Камчаткада қулаб тушди. Унинг қолдиқлари Палана қишлоғи яқинларидан топилди.

Петропавловск-Камчаткадан ҳавога кўтарилган учоқ айнан шу қишлоққа қараб йўл олган эди. Бортдаги 28 нафар йўловчининг барчаси ҳалок бўлди деб тахмин қилинмоқда, аммо бу борада расмий маълумотлар ҳали келмади.

Қидирув операцияси қоронғи тушгани учун вақтинча тўхтатилди.