Канададаги ёнғинда 7 киши, шу жумладан икки мусулмон оиланинг 4 фарзанди вафот этди

Канаданинг Честермер шаҳридаги кўп қаватли уйда содир бўлган ёнғинда икки мусулмон оиладан етти киши, шу жумладан 4 бола ҳалок бўлди.

Канаданинг CTV телеканалининг хабар беришича, ёнғин маҳаллий вақт билан жума куни соат 14:30 да (Gmt 20:30) Алберта вилоятининг Калгари шаҳридан 16 км шарқда жойлашган кичик Честермер шаҳрида содир бўлган.

Қурбонлар орасида 12 ва 8 ёшли икки қиз ва 12 ва 4 ёшли икки бола бор.

5 нафар катта ёшлилар ва 4 бола бинодан қочиб қутулишга ва ҳаётларини сақлаб қолишга муваффақ бўлишди.

Канада Олий Ислом Кенгаши Калгари имомининг айтишича, икки мусулмон оилалардан бири узоқ вақт Калгари шаҳрида истиқомат қилган, иккинчиси эса яқинда Онтариодан минтақага кўчиб келган.

Ёнғин сабаби ҳали номаълум, тергов унинг сабабларини аниқлашда давом этмоқда.