Марокко соҳилларида ноқонуний қочоқлар қутқарилди

Марокко ҳарбий-денгиз кучлари 10 ва 14-июль оралиғида мамлакатга қарашли бўлган Атлантика океанини соҳилларида 344 нафар ноқонуний қочоқ мигрантларни қутқариб қолди. Бу ҳақда бугун, 16-июль куни маҳаллий МАР АА хабар берган.

АА берган маълумотларга кўра, асосий қисми Африка мамлакатлари фуқаролари бўлган бу қочоқлар қўлбола қайиқларда Испания соҳилларига қараб ҳаракат қилаётган пайтларида мушкул аҳволда қолишган. Улар орасида аёллар ва болалар ҳам бўлган.

Қочоқларнинг кўпчилигини соғлиғи ёмонлашган бўлиб, уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Қочоқлар энг яқин Марокко портларига юборилган ва хавфсизлик ташкилотларига топширилган.

Марокко қироллиги охирги йилларда Европага етиб олишга интилаётган Африкалик қочоқлар учун транзит мамлакатга айланиб қолган.