Маями ҳалокати қурбонлари сони 22 кишига етди

АҚШ расмийлари Флорида штати Маями шаҳрида қулаб тушган бино вайроналари орасидан иккита жасад топилганини, табиий офат қурбонлари сони 22 кишига етганини, шу билан бирга, 126 киши ҳануз бедараклигини эълон қилди.

“Биз кеча кечқурун иккита янги қурбонни топдик. Улардан бири, афсуски, Маями ёнғин хизматчисининг етти ёшли қизи”, – деди Маями Дейд мери Даниела Левин Кава матбуот анжумани пайтида.

Бошқа томондан, бедарак йўқолганлар сони 140 кишидан 126 кишига камайди, Каванинг айтишича, бинонинг 188 аҳолиси соғ-саломат ҳолда топилган.

Тирик қолганларни қидириш пайшанба куни бир неча соат давомида тўхтаб қолди, чунки расмийлар бинонинг ҳали ҳам мавжуд бўлган қисмлари қулаб тушишидан қўрқишди ва операциялар тушдан кейин қайта тикланмади.