Маями мери Кубани бомбардимон қилиш имкониятини кўриб чиқишга чақирди

АҚШнинг Маями шаҳри мери Френсис Суарес АҚШ маъмурияти Кубага авиазарбалар бериш имкониятини кўриб чиқиши кераклигини айтди.

“Энди нимани эътиборга олиш керак – Кубадаги мумкин бўлган ҳарбий ҳаракатлар учун иттифоқ”, деди Суарес “Fox News” га берган интервюсида.

Суарес бунга АҚШнинг Панама ва Косоводаги аралашувларини мисол қилиб келтирди.

MSNBC телеканалига берган яна бир баёнотида Суарес Кубага ҳарбий зарбалар беришга чақирмоқчи эмаслигини аниқ айтиб ўтди. У аввалги маъмуриятларнинг дунё бўйлаб инқирозларга, шу жумладан ҳарбий куч ишлатишга бўлган муносабати мисоллари ҳақида гапирганини айтди.

Бу Кубадаги сўнгги йиллардаги энг йирик норозилик намойишлари фонида юз бермоқда.

АҚШ президенти Жо Байден: “Қўшма Штатлар Куба халқи билан бирга”, деб таъкидлади ва мамлакат расмийларини намойишчиларга қарши куч ишлатмасликка чақирди.

Шуниси эътиборга лойиқки, Френсис Суарес Кубада туғилган ва 1985-1993 ва 1997-1998 йилларда икки давр мобайнида Маями мери бўлган Хавер Суареснинг ўғли.