Монреаль университети халқаро грант дастури

Канадада жойлашган Монреаль Университетининг 2022 ўқув йили халқаро грант дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча халқаро талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Грант берилишидан мақсад бакалавриат, магистратура ва докторантура даражаларида таълим олишни истаган халқаро талабаларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашдир.

Грант деярли барча академик йўналишлар ва мутахассисликлар учун тақдим этилади. Ажратилган грант миқдори талабаларнинг ўқиш ва яшаш ҳаражатларини тўлиқ қоплаб беради.

Канадада жойлашган Монреаль университети ушбу мамлакатдаги 1900 га яқин ОТМлар ичида 4-ўринни эгаллайди.

Университет World University Rankings халқаро рейтингида 73-ўринга муносиб кўрилган.

Монреаль университети грантининг тафсилотлари:

Университет: Монреаль университети;

Илмий даража: бакалавриат, магистратура, докторантура;

Грант миқдори: ўқиш ва яшаш ҳаражатлари қопланади;

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: Канада;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2021 йил 1 сентябр.